Абдулла II Тўқаевга ҳам орден берди

Олам

image
Тўқаев Раҳмоннинг ўғлига орден берди north_east

Тўқаев Раҳмоннинг ўғлига орден берди

Бугун, 27 август куни Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи доирасида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни Иорданиянинг “Ан-Наҳда” (“Ренессанс”) ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Абдулла II Тўқаевнинг Иордания ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси катта эканини таъкидлади. Президент Тўқаев Абдулла II ибн ал-Ҳусайнга ва Иордания халқига юксак давлат мукофоти билан тақдирлангани учун миннатдорлик билдирди.

“Ушбу мукофотни буюк давлат арбоби ва етакчи сифатида сиз, жаноби олийларига самимий ҳурмат-эҳтиром туйғуси билан қабул қиламан. Ушбу муҳим воқеани Қозоғистон билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги ўртасидаги яқин ва ишончли муносабатларнинг чуқур рамзий белгиси, деб биламан. Биз ҳамкорликнинг янги уфқлари белгилаб берилган музокараларимиз натижаларига катта аҳамият берамиз. Ишончим комилки, бундай салмоқли ташриф натижалари шериклигимизни янада мустаҳкамлашга кучли туртки беради. Аминманки, конструктив мулоқотимиз ва яқин ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам кенгайиб, янги йўналишларни қамраб олиб, нафақат икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, балки минтақавий ва глобал барқарорликка ҳам салмоқли ҳисса қўшади”, деган Қозоғистон раҳбари.

Тўқаев жорий йилнинг 29 июль куни Туркияга қилган ташрифи пайтида Президент Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан мамлакатнинг энг олий мукофоти – “Давлат Нишони” ордени билан тақдирланганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан Самарқандга келганди. Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания Подшоҳини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Кейин Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимий Самарқанд шаҳрининг улуғвор тарихий обидалари билан танишди. Етакчилар кечқурун Самарқанд халқаро туризм марказидаги "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик мажмуасини ҳам бориб кўрди. 26 август куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Иордания раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди. Кейин музокаралар бўлиб ўтди ва унинг якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Иордания подшоҳининг давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Иорданиянинг “Ан-Наҳда” (“Ренессанс”) ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мамлакатнинг олий мукофотини давлат раҳбарига Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн шахсан топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Иордания Тўқаев Абдулла II ибн ал-Ҳусайн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг