Абдулла Арипов Японияда “Рейва” янги ҳукмронлик даврининг бошланиши билан табриклади
Жамият
−
22 Май 2019 4630 1 дақиқа
Бугун, 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳридаги Япония Элчихонасига ташриф буюрди. Дипломатик ваколатхонада Император Наруҳитонинг тахтга ўтириши муносабати билан Қутлов китоби очилди.
Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари дўст япон халқини катта аҳамиятга эга воқеа ва “Рейва” янги ҳукмронлик даврининг бошланиши билан табриклади, Император Наруҳитога сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва ҳукмронлик даврининг узоқ йиллар давом этишини тилади.
Элчи Нобуаки Ито ўз навбатида Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматига Япония ҳаётидаги тарихий воқеа сабабли япон халқига йўллаган табрик ва илиқ тилаклари учун миннатдорчилик изҳор этди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь