Абдулла Арипов Тожикистонга сафар қилади
Жамият
−
08 Сентябрь 2020
6269Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонга боради. У қўшни давлатда Ўзбекистон ҳисобига қурилган умумтаълим мактаби очилишида иштирок этади. Бу ҳақда “Азия-Плюс” хабар берди.
Таъкидланишича, Абдулла Арипов бутун дунёда пандемия эълон қилинганидан кейин Тожикистонга ташриф буюрадиган биринчи юқори мартабали хорижий ҳукумат амалдори бўлади.
640 ўринга мўлжалланган мактаб Сўғд вилоятининг Спитамен туманида қурилган. унинг қурилиши бўйича келишув Ўзбекистон Президенти Шавкат мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга амалга оширган ташрифи вақтида имзоланган.
Мактабнинг тантанали очилиши санаси дипломатик йўллар орқали аниқлаштирилади.
Сўғд вилоятидаги мактабдан ташқари Ўзбекистон Хатлон вилоятининг Кубодиён туманида 200 ўринли шифохона ҳам қуряпти.
Тожикистон Самарқанд шаҳрида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қурилиши тўғрисида маълум қилганди. Шунингдек, тожик томони Фарғона вилоятининг Риштон туманида битта мактабгача таълим муассасасини қурмоқчи.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь