Абдулла Арипов “Олмалиқ КМК” АЖ кузатув кенгаши аъзоси бўлди
Жамият
−
05 Июнь 2020
6166Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда корпоратив ахборот ягона порталида маълумот келтирилган.
“Олмалиқ КМК” АЖ кузатув кенгаши аъзолари орасида:
Тимур Ишметов – молия вазири;
Олимхон Рустамов – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари;
Суннатилла Бекенов - Давлат активларини бошқариш агентлиги директори;
Қобул Шодиев - SFI Management Group кузатув кенгаши аъзоси;
Қодир Ҳасанов - SFI Management Group кузатув кенгаши аъзоси;
Улуғбек Муҳаммедов - SFI Management Group бош директори;
Азамат Шамсиев - SFI Management Group молиявий директори;
Мэлс Аҳмедов - SFI Management Group юридик масалалар бўйича директори ҳам қайд этилган.
Маълумотларга кўра, Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири Шавкат Саматов “Олмалиқ КМК” АЖ кузатув кенгаши аъзолари таркибидан чиқарилган.