Абдулла Арипов Минскда Лукашенко билан учрашди
Жамият
−
28 Май 2021
6523Бугун, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Минск шаҳрига ташриф буюрди.
Дастлаб, делегациялар раҳбарлари Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко қабулида бўлди.
Учрашувда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашида эришилган келишувларни амалга оширишда мазкур форматдаги мулоқот муҳим аҳамиятга эгалиги таькидланди.
Шундан сўнг, делегациялар раҳбарлари Беларусь пойтахтидаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди.
LiveБарчаси