Абдулла Арипов Минскда Лукашенко билан учрашди
−
28 May 2021 8711 1 minute
Бугун, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Минск шаҳрига ташриф буюрди.
Дастлаб, делегациялар раҳбарлари Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко қабулида бўлди.
Учрашувда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашида эришилган келишувларни амалга оширишда мазкур форматдаги мулоқот муҳим аҳамиятга эгалиги таькидланди.
Шундан сўнг, делегациялар раҳбарлари Беларусь пойтахтидаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November