Абдулазиз Комилов “Толибон” вакили билан галстуксиз учрашув ўтказди
Жамият
−
01 Март 2020
10275Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари ва "Толибон" ҳаракати 29 февраль куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида тинчлик сулҳини имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Маросимда 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. Улар орасида ушбу шартноманинг ташаббускори ва Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига бош-қош бўлаётган Ўзбекистон номидан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам бор эди.
28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва "Толибон" ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Ахунд ўртасида галстуксиз учрашув бўлиб ўтган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “ҳозирда Доҳада тинчликка эришиш учун илк аниқ қадамлар қўйилгани бўйича ҳеч кимда шубҳа қолмади”.
Имзоланган тинчлик шартномасига кўра, АҚШ Афғонистонда қўшинлар сонини 135 кун ичида 12 мингдан 8,6 минг кишигача камайтириш мажбуриятини олди. Агар “Толибон” мамлакатда ҳудкушликларни мутлақо тўхтатса, америкаликлар ўз ҳарбийлари ва НАТО кучларини 14 ой давомида олиб чиқишда давом этади. Ушбу ҳаракатлар эвазига толиблар АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланишни тўхтатиши керак.
Шундай қилиб, толиблар ва Афғонистон ҳукумати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар афғонлараро мулоқот доирасида олиб борилади. Афғонлараро диалог бошланганидан сўнг, "Толибон" ҳаракати ўз аъзоларини санкциялар рўйхатидан ўчириш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши билан ҳамкорлик қилишни бошлайди. Бу 2020 йил май ойи охирида амалга оширилиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси