Абдулазиз Комилов Озарбайжон Ҳукумати томонидан мукофотланди
Жамият
−
24 Сентябрь 2019
2680Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев томонидан таъсис этилган “Озарбайжон Республикаси дипломатик хизматининг 100 йиллиги” (1919-2019) юбилей медали билан мукофотланди. Ушбу нуфузли мукофотни Комиловга Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳусейн Гулиев топширди.
Элчи Ҳусейн Гулиев Ўзбекистон раҳбариятига Озарбайжон билан дўстона ва қардош муносабатларни намоён этгани учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятини қутлар экан, ушбу мукофот учун Озарбайжон Республикаси Ҳукуматига яна бир бор миннатдорлик билдирган.
Учрашув давомида Комилов сўнгги йилларда Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатлари барча соҳаларда сезиларли даражада ривожланиб бораётганини, иқтисодий соҳада кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш бошланганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлди. Кенгашнинг навбатдаги саммити 15 октябрь куни Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
LiveБарчаси