Абдулазиз Комилов АҚШда яшаётган ўзбекистонликка “Шуҳрат” медалини топширди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан айни вақтда АҚШда бўлиб турибди. Ўзбекистон ташқи идораси раҳбари бугун, 18 ноябрь куни АҚШда истиқомат қилиб келаётган ўзбекистонлик Саидаҳмад Арислановга “Шуҳрат” медалини ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси биринчи котиби Фахриддин Мўминовга “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топширди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 27 августидаги фармони билан ахборот технологияларига ихтисослашган “ASO Systems” компанияси раҳбари Саидаҳмад Арисланов мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, мустақиллик ғояларига садоқати, фидокорона меҳнати, ватанпарварлиги, жамоат ҳаётида фаол иштирок этиш орқали қўлга киритилган шараф ва ҳурмат учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Саидаҳмад Арисланов

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made