Абдуқодир Ҳусанов қимматбаҳо автомобиль сотиб олди
Спорт
−
17 Март
18444Бугун, 17 март куни терма жамоа ўйинлари учун Манчестердан Тошкентга келган Абдуқодир Ҳусанов Mercedes-Benz G-класс автомобилини харид қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, автомобилнинг қиймати 350 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Қайд этиш жоиз, 21 ёшли Ҳусанов Англияда BMW автомобилидан фойдаланади. Футболчи бугундан терма жамоа машғулотларига қўшилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 20 март куни Тошкентда Қирғизистон, 25 март куни сафарда Эрон билан баҳс олиб боради. Тошкентда бўладиган ўйин 21:00 да “Бунёдкор” стадионида старт олади.
LiveБарчаси