Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди

Спорт

−

image

Кеча, 22 март куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари Англия Лига кубоги финал баҳси бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

О’Райли 60-дақиқада “Манчестер Сити”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқада “Арсенал” дарвозасига иккинчи голини киритди.

Шаҳарликларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. У 32-дақиқада Ёкерешга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди.

“Арсенал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган “Манчестер Сити” тўққизинчи бор Англия Лига кубоги соҳиби бўлди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг