Абдуҳакимов Malibu арзонга кетганидан ташқари қарийб 2 млрд “йўқ қилинган”ини айтди

Жамият

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон шахмат федерацияси балансидаги Malibu русумли автомобиль федерацияси раиси ўринбосарига тегишли “Марказий шахмат клуби” МЧЖга 53 миллион сўмга сотилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айтилишича, автомобиль бозор нархидан қарийб 3 баравар арзонга сотилган. Ушбу ҳолатга Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири, Шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов кеча, 3 февраль куни соат 19:00 дан кейин 22:00 гача бўлиб ўтган матбуот анжуманида муносабат билдирди.

Азиз Абдуҳакимов федерациядаги барча жараёнларни назорат қила олмаслигини айтиб, Malibu’нинг сотилиши ўзи учун ҳам кутилмаган ҳолат бўлганини маълум қилди. 

“Тўғрисини айтаман, бу ҳолат мен учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди. Федерация ичидан кимдир бу ишни қилган. Биласизлар мен ҳамма нарсани назорат қила олмайман. Машина сотилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганидан сўнг, биз “Марказий шахмат клуби” МЧЖ раҳбариятига уни қайтиб бериш бўйича хат жўнатдик. Уларга шу давргача машинадан фойдалангани ва амортизациясини тўлиқ қоплаб бериши борасида мурожаат қилганмиз”, дейди Абдуҳакимов.

Шунингдек, Абдуҳакимов “Марказий шахмат клуби” МЧЖга Malibu’дан ташқари яна 1 миллиард 800 миллиондан ортиқ маблағ ҳам Шахмат федерацияси томонидан ўтказиб берилганини айтиб ўтди.

“Бу ерда яна МЧЖга чиқиб кетган 1 миллиард 800 миллиондан ортиқ маблағ ҳам бўлган. Биз уларга хат йўлладик. Мен уларга “илтимос, пулларни қайтариб беринглар”, деб мурожаат қилдим. Биласизлар банк фоизи бор, депозитга қўйилганда, қанчадир қўшимча маблағ келади. Бу бўйича Адлия вазирлиги томонидан текширувлар белгиланган, унинг натижалари билан эса тегишли хулосага келинади”, дея сўзини тугатди федерация раиси. 

Айтиш жоизки, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Malibu иши юзасидан  шахмат спорт турини янада ривожлантириш бўйича давлат бюджетидан Федерацияга ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланганлиги ҳамда эҳтимолий коррупция ҳолатлари юзасидан ўрганиш ишлари бошлаган.

Шунингдек, агентлик спортнинг бошқа йўналишларида ҳам давлат томонидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишига оид ўрганиш ишларини олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Malibu

Баҳолаганлар

431

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made