Malibu 3 кишини уриб, учириб юборди. 2 киши вафот этди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 25 июнь куни Андижон вилоятида 2 киши Malibu уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 17:55 ларда Андижон шаҳар Янги Бўстон МФЙ Амир Темур шоҳ кўчасидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида ҳайдовчи 1997 йилда туғилган Р.З. ўзига тегишли бўлган бошқарувидаги Malibu 2 русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 3 нафар пиёдани уриб юборган.

Билдирилишича, ушбу ЙТҲ оқибатида пиёдалар олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган барча тиббий муолажаларга қарамасдан, уларнинг 2 нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида “Андижон полькаси” тадбирига кетаётган бир гуруҳ ўқувчилар йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 1 нафар ўқувчи вафот этганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг