Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган Malibu қаҳвахонага урилди
Crime
−
02 July 7154 1 minute
Тошкент шаҳрида Malibu автомашинаси тезликни ошириши оқибатида қаҳвахонага урилиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 июль куни соат 05:40 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида Malibu русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб келаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда автотранспорт воситаси йўл четидаги қаҳвахонага урулиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti Kia K5 билан тўқнашиши оқибатида иккига бўлиниб кетган эди.

Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August