Аббосбек Файзуллаев Олимпия жамоаси билан Осиё кубогида иштирок этади

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев бир неча кунлардан сўнг Қатар яшил майдонларида старт оладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида қатнашади. Бу ҳақда халқаро журналист Александр Троицко ўз Телеграм саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Файзуллаев ЦСКАнинг “Локомотив” билан ўйинидан кейин 14 апрель куни тўғридан тўғри Қатарга етиб боради. Бу дегани 20 ёшли футболчи мусобақада жамоадошларига тўлиқ ёрдам бера олади.

Кеча, 2 апрель куни Миллий Олимпия қўмитаси биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айнан легионер футболчиларни Темур Кападзе бошқарувидаги жамоа сафига жалб этиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилганди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматовга кўра, ҳозирда икки легионер футболчини жамоа сафига жалб қилиш масаласи ижобий босқичда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аббосбек Файзуллаевнинг Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси сифатида эътироф этилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг