Аббос АҚШни Яқин Шарқ можаросига ечим тополмаганликда айблади
Олам
−
11 Ноябрь 2023
6657Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Яқин Шарқдаги можарога сиёсий ечим топмагани учун АҚШни айблади. Бу ҳақда у бугун, 11 ноябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг Ар-Риёдда Яқин Шарқ ва Ғазо секторидаги вазиятга бағишланган навбатдан ташқари қўшма саммитида сўз очди.
“Америка [Яқин Шарқдаги можарога] сиёсий ечим топилмагани учун жавобгардир. Биз ҳарбий жиноятчиларни халқаро судларда таъқиб қиламиз, келишувга эриша олмагани учун эса Қўшма Штатлар жавобгар бўлади”, дейди Аббос.
Фаластин Президенти АҚШни “Исроил босқинига барҳам бериш учун ҳаракат қилишга” чақирган.
"Ғазо сектори Фаластин давлатининг ажралмас қисми ва сиёсий ечим кенг қамровли бўлиши керак", дея таъкидлаган у.
Маълумот учун, Саудия Арабистони пойтахтида Фаластин илтимосига биноан чақирилган Араб Лигаси ва ИҲТнинг навбатдан ташқари қўшма саммити очилган. Саммит Яқин Шарқдаги можаронинг ҳозирги авж олиши бўйича араб ва Ислом давлатларининг жамоавий позициясини ишлаб чиқиш мақсадида иш бошлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь