Aбэ ҳозирги шароитда Олимпиадани ўтказишнинг иложи йўқлигини айтди
Спорт
−
23 Март 2020
4162Япония Бош вазири Синдзо Aбэ Олимпия ўйинларини Xалқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан муҳокама қилишга умид қилмоқда. Бу ҳақда ТAСС хабар берди.
Коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ ҳозирги ҳолат дастлабки режага мувофиқ Токиода Олимпия ўйинларини ўтказишга йўл қўймайди. Япония Бош вазири Синдзо Aбэ бу муносабатини парламентдаги чиқишида айтди
"Менимча, дунёдаги вазият Олимпиада ўйинларини ўтказишга имкон бермайди", деди у.
Aбэ Xалқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан ўйинларни қайта муҳокама қилишга умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада ва Австралия спортчиларини жорий йилнинг ёзида Токиода ўтадиган Олимпиада ўйинларига юбормасликка қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.