Канада ва Австралия спортчиларини Токио Олимпиадасига юбормайди
Спорт
−
23 Март 2020
4086Канада ва Австралия спортчиларини жорий йилнинг ёзида Токиода ўтадиган Олимпиада ўйинларига юбормасликка қарор қилди. Бу ҳақда Канада ва Австралиянинг миллий олимпия қўмиталари маълум қилди.
“Канада Олимпия қўмитаси ва Паралимпия қўмитаси Халқаро Олимпия қўмитаси, Халқаро Паралимпия қўмитаси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини Ўйинларнинг ўтказилишини бир йилга қолдиришга қатъиян чақиради ва уларга Ўйинлар ўтказилиши муддатлари кўчирилиши билан боғлиқ қийинчиликларни енгишда кўмагимизни таклиф қиламиз”, дейилган Канада Олимпия қўмитаси сайтида эълон қилинган мурожаатда.
Ташкилот Олимпия ўйинлари қолдирилиши муаммолар чиқаришини тан олган ва шу билан бирга, одамлар саломатлигидан муҳим нарса йўқлигини қўшимча қилган.
“Биз Ўйинлар қолдирилиши билан боғлиқ юзага келадиган муқаррар муаммоларни тан оламиз, бироқ спортчиларимиз ва жаҳон ҳамжамияти хавфсизлиги ва соғлиғидан муҳимроқ нарса йўқ”, деб таъкидлаб ўтилган мурожаатда.
Кейинроқ Австралия Миллий олимпия қўмитаси ҳам аналогик қарор қабул қилди.Ташкилот спортчилар ва кенг жамоатчилик саломатлиги ҳаммасидан муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Global Athlete спортчилар жамияти Халқаро олимпия қўмитасинни Олимпиадани коронавирус пандемияси назорат олинмагунча кечиктиришга чақирганди.
Орадан бир неча соат ўтиб эса ХОҚ президенти Томас Бах Токиодаги Олимпиада вақтини кечиктириш бўйича якуний қарор 4 ҳафтадан кейин қабул қилинишини билдирди.
Маълумот учун, Токиодаги ёзги Олимпиада ўйинлари 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь