А серия ўйинлари давом этади: ССВ бунга қарши
Спорт
−
06 Январь 2022
2097Кеча, 5 январь куни Италия А серияси раҳбарияти фавқулодда йиғилиш ўтказди ва унда чемпионат ўйинларини коронавирус сабаб қолдирмасликка қарор қилинди.
Мусобақа футбол протоколига амал қилади, унга кўра, агар жамоаларда энг камида 13 нафар соғлом ўйинчи, шу жумладан дарвозабон бўлса, ўйин ўтказилиши шарт.
Бироқ бу қарор пандемия сабабли жамоаларни карантинга олиш ва ўйинларни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган минтақавий Соғлиқни сақлаш вазирликлари (ASL) томонидан тан олинмаслиги мумкин.
Шунингдек, бугун, 6 январь куни старт оладиган 20-тур ўйинлари арафасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Болонья, Салернитана ва Торино вакиллари изоляцияга олинишини талаб қилмоқда. Чунки ушбу жамоаларнинг 7 нафар ходимида коронавирус ҳолати қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 январь куни “Парма” клубининг 43 ёшли дарвозабони Жанлуижи Буффонда ҳам коронавирус аниқланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь