Роналду билан газеталардагина муносабатим яхши эмас — Аллегри

Спорт 1943
image

“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоадаги фаолияти ҳақида гапирди.

“Роналду биз учун фойдали футболчи, чунки у кўплаб голларни кафолатлайди. Шубҳасиз, биз ҳам футболчиларимиздан максимал даражада фойдаланиш учун бир жамоа бўлиб ишлаймиз. Рони ҳар доим яхши тайёргарлик кўрган. Мен фақат газеталардагина у билан яхши муносабатда эмасман. Криштиану менга “Ювентус”да қолишини айтди”, дейди мураббий матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йилда “Ювентус”га “Реал Мадрид”дан 117 миллион евро эвазига харид қилинган эди. Португалиялик футболчи “Кекса синьора” сафида ЕЧЛ, Италия А серияси ва кубок баҳсларида 97 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 81 та гол киритган.

Маълумот учун, Массимилиано Аллегри 2014-2019 йилларда ҳам Ювентусни бошқарган ва клуб билан 5 марта Италия чемпионлигини қўлга киритган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 2.9
t
×