Аҳволи оғирлашган Атамбоевга Путиннинг клиникасида даволанишга рухсат берилмади

Олам 11901
image

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевнинг соғлиғи аҳволи ташвишли. Бу ҳақда Жўқорғу Кенеш депутати, Алмазбек Атамбоевнинг ўғли Сейид Атамбоев (Оламедин тумани) ёзмоқда. 

24 август куни у отасини кўргани борган. Унинг сўзларига кўра, Атамбоевнинг соғлиғи ёмон.

“У осма укол олмоқда, аммо бу ёрдам бермаяпти, буни унинг аҳволидан билиш мумкин. Босим жуда паст, кўтарилмаяпти”, деб ёзади у.

Собиқ Президентнинг адвокатлари унинг соғлиғи ҳақида тўғри фикр билдиришди, дея қўшимча қилган Сейид Атамбоев.

“Яхши одамлар, у нима бўлишидан қатъий назар, мамлакатимиз учун жуда кўп иш қилди. Кейин жуда кеч бўлади!”, деб ёзган у.

Аввалроқ Социал-демократлар партияси етакчиси Темирлан Султонбеков Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга собиқ Президент Алмазбек Атамбоевни Москвага қўйиб юборишни сўраб мурожаат қилган эди. Мурожаатига у Россия Президенти маъмурияти марказий клиник шифохонасидан ҳужжат илова қилган.

Алмазбек Атамбоевнинг адвокати Замир Жоошев ўз ҳимоясидаги шахс ва унинг оиласининг Москвада даволаниш имконияти юзасидан йўллаган сўровига Жазони ижро этиш хизмати (ЖИХ) берган жавобни эълон қилди. Хизмат Атамбоевнинг Москвада даволинишини рад этган.

“Ва биз бу жавобни инсон саломатлиги ва яшаш ҳуқуқининг бузилиши сифатида қабул қиламиз. Миллий кардиология ва терапия маркази Атамбоевнинг соғлиғи бизнинг мамлакатимизда амалга оширилмайдиган тиббий аралашувни талаб қилади, деган хулосага келган. ЖИХ жавобида Алмазбек Атамбоев ҳозирда колонияда даволанаётгани айтилган, бу – ачинарли. Менинг маълумотларимга кўра, Атамбоевга ҳеч бўлмаганда камера бўйлаб ҳаракатланиши учун милдронат, мексидол ва Б витамини кўринишидаги мустаҳкамловчи томчилар берилмоқда”, дейди Жоошев.

Жоошев ЖИХнинг жавоби ва Атамбоевнинг ўзи Кардиология ва терапия милллий марказида (КТММ) даволанишдан бош тортгани ҳақидаги маълумотдан ғазабланган. Негаки Алмазбек Атамбоев яқинда КТММда даволанган.

Жоошевнинг таъкидлашича, у ва унинг ҳимоясидагининг оиласи Атамбоевни уйига эмас, балки даволанишга қўйиб юборишни сўрамоқда. Шу билан бирга, адвокат даволанишдан сўнг Атамбоев суд томонидан тайинланган муддатни ўташни давом эттириш учун мамлакатга қайтишини кафолатлайди.

Алмазбек Атамбоев Молдовановка қишлоғидаги 27-сонли колонияда сақланмоқда. Собиқ Президент криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний равишда озод этилгани иши бўйича мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 11 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум этилган. 

Бундан ташқари, суд унга қарши иккита ишни кўриб чиқишда давом этмоқда: 2019 йилдаги Қўй-Тош воқеалари бўйича у бир нечта жиноий ишларни, шунингдек, Атамбоевга мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланган 2010 йил июнь воқеалари бўйича ишни бирлаштиради. 

Атамбоевнинг аҳволи

Май ойи охирида Алмазбек Атамбоев Миллий Кардиология марказига ётқизилган эди. 

Аввалроқ собиқ президентнинг адвокатлари уни шифохонага ётқизиш учун бир неча бор рухсат сўрашган. Атамбоев соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли бир неча бор суд залидан тез ёрдам машинасида колонияга олиб кетилган. 

Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази хабар беришича, судга мажбуран олиб келингани сабабли собиқ Президентнинг соғлиғи кескин ёмонлашмоқда. 

Атамбоев ҳуқуқ ҳимоячиларига ўтиришга ҳам, туришга ҳам имкон бермаётган бел қисмидаги кучли оғриқ, озгина ҳаракатда ҳаво етишмаслиги, қўл ва оёқларидаги уйқусизликдан шикоят қилган. 

47-сонли колониядаги тиббий ахлоқ тузатиш муассасаси бош шифокори собиқ Президент тўлиқ кўрикдан ўтиши ва даволаниши зарурлигини таъкидлаган. 

Апрель ойида Атамбоев Бишкекдаги 47-колониядан Чуй вилояти Молдовановка қишлоғидаги 27-колонияга кўчирилган эди. Собиқ Президент ва унинг шериклари 2019 йил 8 август куни икки кунлик терговдан сўнг ҳибсга олинган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 196
Рейтинг: 3
t
×