Аҳмедов Ўзбекистон МТЖнинг энг кучли футболчиларидан рамзий жамоа тузди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ сардори ва ҳозирда Хитойнинг “Санчжоу” клуби футболчиси Одил Аҳмедов “Офсайд” кўрсатувида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг кучли футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузди.

Наманганлик 35 ёшли ярим ҳимоячи агар у билан ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа бўлса, энг кучли дарвозабон Игнатий Нестеров эканини таъкидлади. Бироқ Аҳмедов “жамоаси” дарвозасидан Павел Бугало ўрин олди. 

“Ҳимоя марказига Андрей Фёдоров ва Бахтиёр Ашурматов, ўнг қанотга Ислом Иномов, чапга Виталий Денисов, майдон марказига Азиз Ҳайдаров, Миржалол Қосимов, Темур Кападзе, ҳужумга эса Максим Шацких, Александр Гейнрих ва Элдор Шомуродовни қўйган бўлардим. Бош мураббий эса – Валерий Непомняший”, дейди Одил Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи жорий йилнинг 19 июнь куни бўлиб ўтган ЎФА конгрессида терма жамоасидаги фаолияти якунланганини маълум қилган. 

“Футболни алдаб бўлмайди. Агар биз бугун ўзгармасак, ҳар сафар шундай туриб кечирим сўрайверамиз. Футболчи бўладими, мураббий бўладими, ёки футбол ичида ишлайдиган одам бўладими, футболни биринчи ўринга қўймаса, натижа бўлмайди. Асосий катта муаммоларимиздан бири – болалар футболини тўғри йўлга қўймаганимизда”, дея ўз фикрини якунлаган эди Аҳмедов. 

Маълумот учун, Одил Аҳмедов 2007 – 2021 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида фаолият юритган ва 105 ўйинда майдонга тушиб, 20 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Одил Аҳмедов Ўзбекистон МТЖ Анжи Шанхай СИПГ Санчжоу Рамзий жамоа

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг