Аҳмадбой иши бўйича суд янги ҳукмни эълон қилди

Жамият

image

Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев (Аҳмадбой) ва бошқаларга нисбатан учинчи суд ҳукми эълон қилинди.

Унга кўра, Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”, “в” бандларида кўзда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аҳмаджон Турсунбоевга тайинланган жазога қисман жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2019 йил 20 майдаги ҳукми билан тайинланган жазосини қўшиб, узил-кесил ўташ учун 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 14 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, у 52 млн 96 минг сўм жарима тўлайди.

Ушбу суд жараёнида 230 дан зиёд жабрланувчилар кўрсатмалари тингланди ва уларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадбой иши бўйича биринчи суд 2018 йил февралида ўз ниҳоясига етган. Суд ҳукмига кўра, унга 13 йил қамоқ жазоси тайинланган.

Май ойида бўлиб ўтган иккинчи судда эса у 10 йил муддатдан озодликдан маҳкум этилган. Биринчи суддаги жазо қўшилган ҳолда Аҳмаджон Турсунбоевга 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ва ЭКИҲнинг 400 баравари миқдоридаги жарима тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Аҳмадбой Аҳмаджон Турсунбоев

Баҳолаганлар

291

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг