“Аҳмадбой иши” бўйича ҳукм ўқиган судья коронавирусдан вафот этди

Жамият 13670
image

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов коронавирусдан вафот этди. Бу хабарни QALAMPIR.UZ манбаси тасдиқлади.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоят суди судьяси 31 июль куни вафот этган. У коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва касалхонада даволанаётган бўлган.

Хайриддин Шермуҳамедов одамларга жуда яхши таниш бўлган Аҳмаджон Турсунов ("Аҳмадбой") га нисбатан очилган жиноят ишини кўриб чиққан. Судья 2020 йилнинг февралида унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари (эски таҳрирдаги) билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида ҳукмни эълон қилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги судья коронавирусдан вафот этгани ҳақида ҳозиргача маълумот бермаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 446
Рейтинг: 3
t
×