Аҳмадалиев - Иноуэ жангининг тахминий санаси ва манзили эълон қилинди
Спорт
−
07 Март 2025 11582 1 дақиқа
Иккинчи ярим енгил вазн тоифаси мутлақ жаҳон чемпиони япониялик Наоя Иноуэ ва даъвогар ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг шу йилнинг сентябрь ойида бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Ring Magazine” нашри хабар берди.
Манбага кўра, агар япониялик боксчи 2025 йилнинг 4 майида бўлиб ўтадиган Рамон Карденасга қарши жангда ғалаба қозонадиган бўлса, унинг кейинги рақиби 14 сентябрдаги бокс оқшомида ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев бўлади.
Маълумот ўрнида, Иноуэ иккинчи енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади. У профессионал боксда 29 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. Аҳмадалиев эса 14 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь