Коронавирус ва охирзамон ваҳимаси: тўққизинчи сайёра ҳақида яна гапира бошланди

Бу қизиқ

image

Қўрқув рационал фикрлашни ўчиради ва онгимизга ҳамма нарсани бошқача тушунишга имкон беради. Бугунги кунда турли касалликлар ва табиий офатлар авж олиб турган бир вақтда янада ваҳимали маълумотларга тўла хабарлар пайдо бўлмоқда. Ана шундай гап-сўзлардан бири Нибиру – Қуёш тизимидаги 9-сайёра ҳақида. Ушбу сайёра Ерга яқинлашгани ва тўқнашув содир бўлиши эҳтимоли ҳақидаги маълумотлар ҳар йили пайдо бўлади. Хўш, бу ҳақда NASA нима дейди?

9-сайёра ҳақиқатан борми?

Нибирунинг Ер билан тўқнашиши ҳақидаги хабарлар ҳар йили декабрь ойида пайдо бўлади. Айтганча, олимлар Майя цивилизациясининг қадимий матнларини шифрлашган ва дунё 2012 йилда Ернинг бошқа сайёра билан тўқнашуви оқибатида йўқ бўлади, охирзамон бўлади деган хулосага келишди. Қадимги матнларга кўра, тўқнашув вулқонлар, зилзилалар ва торнадоларнинг отилишига олиб келади, бу эса инсониятнинг ўлимига сабаб бўлади, дея ҳисоблашган эди ўшанда олимлар.

Аслида, ижтимоий тармоқлардаги ушбу мазмундаги барча янгиликлар ҳеч қандай далил билан тасдиқланмаган сохта хабарлардир.

NASA’да ушбу хабарлардаги маълумотларнинг сохта эканлигини тасдиқловчи бир қанча далиллар мавжуд. Агентлик улардан айримлари билан ўртоқлашди.

Нима учун у сирли сайёра?

Масалан, бирон бир сайёра Ерга яқинлашса, у ҳолда унинг ҳаракати узоқ вақт - бир неча ойдан бир неча йилгача кузатилиши мумкин. У устида изланишлар, тадқиқотлар олиб борилади. Уни ўрганишга киришилади. Бундан ташқари, қўлида телескопи бор ҳар қандай одам осмон жисмининг ҳаракатланишини кузатиши мумкин.

Бу шуни англатадики, самовий жисмлар нафақат космик агентликларга, балки ҳаваскор астрономларга ҳам кўринади. Ўртача телескопга эга бўлган ҳар қандай одам бегона самовий жисм борлигини осонгина сезиши мумкин. Айтганча, бутун дунё бўйлаб ўн минглаб одамлар ўз телескопига эга эканлиги ҳисоб-китоб қилиб чиқилган.

Бундан ташқари, улкан самовий жисмнинг яқинлашиши бошқа сайёраларнинг орбиталарига тўғридан-тўғри таъсир қилган, астрономлар эса буни шубҳасиз пайқашган бўларди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Нибиру сайёраси қуёш тизимининг саккизта сайёраси қаторига кирмайди.

Баъзи олимларнинг таъкидлашича, Нибиру Қуёш атрофини 3600 йилда бир марта айланиб чиқади. Бу ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди, чунки бошқа сайёраларнинг орбиталарига таъсир қиладиган сайёранинг мавжудлиги миллиардлаб йиллар олдин сайёралар тизимини йўқ қилиб юборган бўлар эди. Хулоса келиб чиқади-ки, Нибиру сайёраси умуман мавжуд эмас.

Тўққизинчи сайёра ва коронавирус пандемияси

Баъзи олимлар Нибиру афсонасини ва тўққизинчи сайёранинг мавжудлиги ҳақидаги гипотезани уйғунлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Улар Қуёш тизимининг ташқи минтақасида, тахминий сайёра борлигига ишонишади.

Агар тўққизинчи сайёра ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлса, у Нептун орбитасидан 4-5 марта радиус масофада қуёшга яқинлаша олади холос. Бу шуни англатадики, тўққизинчи сайёра Ердан узоқда ва орбиталарнинг тарқалишига таъсир қила олмайди, дейилади агентлик маълумотларида.

Олдинлари ҳам сохта илмий назариялар инқироз даврида кенг тарқалган, чунки қўрқув оқилона фикрлашни ўчиради ва онгимизга ҳамма нарсани бошқача тушунишга имкон беради. Тасдиқланмаган янгиликлар ва сохта хабарларнинг тарқалиши одамларни ташвишга солмоқда ва ваҳима қўзғатмоқда. Чунки одамлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ стрессга уралашиб қолди.

“Ваҳимга тушмаслик учун, энг аввало, жорий этилган тартиб-қоидаларга амал қилиш, ишончли манбалардан янгилик олиш ва қабул қилган ахбаоротларини ўз тафаккурида қайта ишлаш, уни бошқа ҳодисалар билан таққослаш керак бўлади”, дейилади NASA тавсиясида.


Мақола муаллифи

Теглар

астрономия

Баҳолаганлар

671

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг