11 ноябрда инсоният ноёб астрономик ҳодиса гувоҳи бўлади

Бу қизиқ 7408
image

Жорий йил 11 ноябрь куни нодир астрономик воқеа – Меркурий сайёрасининг Қуёш гардишидан ўтиши кузатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хабар берди. Таъкидланишича, ҳодиса Меркурий транзити, деб ҳам аталади.

Транзит Тошкент вақти билан 17:36 да бошланиб, 23:04 гача давом этади ва Меркурий сайёраси Қуёш ва Ер ўртасида бўлади.

Ўзбекистонда бу вақтда Қуёш ботаётганини ҳисобга олсак, ушбу транзитни фақат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қисман кузатиш имкони бор, холос.

Шимолий Америка материги ҳудудида Қуёш чиқиши пайтида, Жанубий-Ғарбий Осиё мамлакатлари, Африка ва Европа қитъалари ҳудудларида эса Қуёш ботаётган пайтда уни кузатиш имкони мавжуд.

Жанубий Америка ҳудудида жойлашган давлатларда транзитни тўлиқ, яъни деярли 6 соат кузатиш мумкин.

Маълумотларга кўра, бундай ҳодиса 100 йилда 13-14 марта кузатилади. Сўнгги бор 2016 йилда Меркурий Қуёш гардишидан ўтган. Кейинги шундай ҳодиса 2032 йилда юз беради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 269
Рейтинг: 2.9
t
×
×