Маданият вазирлиги тизимида 4 млрдга яқин қонунбузарлик аниқланди
Жамият
−
30 Ноябрь 2021
11285Маданият вазирлиги тизимида ўтказилган 15 та ички аудит ва молиявий текширувда 3 млрд сўмдан зиёд камомад аниқланди. Бу ҳақда бугун, 30 ноябрь куни Маданият вазирлиги Ички аудит ва коррупцияга қарши курашиш бўлими раҳбари Комилжон Раҳимов “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички аудит ва молиявий назорат бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида вазирлик тизимларида жами 15 та ички аудит тадбирлари ўтказилган.
Унда 3 млрд 859 млн 396 минг сўмлик камомадлар, ортиқча ва асоссиз тўловлар, моддий – товар бойликларининг нотўғри ҳисобдан чиқарилиши ва бошқа қонун бузарлик ҳолатлари аниқланган.
Жумладан:
• Ўзбекистон Давлат консерваторияси –2 млрд 227 млн 980,9 минг сўм;
• “Гулистон” журнали таҳририяти – 22 млн 766,9 минг сўм;
• “Мозийдан садо” журнали таҳририяти – 37 млн 942,6 минг сўм;
• “Театр” журнали таҳририяти – 18 млн 273,9 минг сўм;
• Миллий академик драма театри – 3 млн 647,6 минг сўм;
• Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри – 38 млн 939,6 минг сўм;
• “Ахборот ва компютер технологиялари маркази” – 186,0 минг сўм;
• Республика Бахшичилик санъати маркази – 183 млн 640,7 минг сўм;
• Қашқадарё вилояти Маданий мерос бошқармаси – 79 млн 463,5 минг сўм;
• Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш методик маркази – 91 млн 172,3 минг сўм;
• Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси тасарруфидаги 3-сонли БМСМ – 3 млн 856,1 минг сўм;
• Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси тасарруфидаги 5-сонли БМСМ – 2 млн 983,6,1 минг сўм;
• Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси тасарруфидаги 16-сонли БМСМ – 20 млн 831,8 минг сўм;
• Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси тасарруфидаги 6-сонли БМСМ – 646 млн 626,6 минг сўм;
• “Бинолардан фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш дирекцияси” ДУК – 182 млн 982,9 минг сўм.
Ўтказилган ички аудит тадбирлари бўйича тузилган маълумотномалар 6 та ҳолатда ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилган.
LiveБарчаси