Ўзбекистонда бу йил илк бор папилломага қарши эмлаш бошланади

Саломатлик

image

Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади. Бу ҳақда мутахассис гинеколог Муҳаббат Турсунова Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган “Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцинанинг татбиқ этилиши: мақсад ва кутилаётган натижалар” мавзуидаги анжуманда айтиб ўтди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Одам паппилома вируси (ОПВ) бачадон бўйни саратонини келтириб чиқарувчи вирус ҳисобланади. Бугунги кунда ОПВга қарши режали эмлаш 92 мамлакатда қўлланиб келиняпти.

Ўзбекистонда ҳам ОПВга қарши режали эмлаш тизими йўлга қўйиляпти. Эмлаш 9-14 ёш оралиғидаги қизларни қамраб олади. Шу ёшдагилар учун эмлаш бепул. АҚШдан 7 млн долларга вакцина олиб келинган бўлиб, жорий йил октябрь ойида 400 минг нафарга яқин 9 ёшдаги қизлар ОПВга қарши эмланади. Эмлаш келаси йил апрель ойида такроран ўтказилади.

2020 йилдан 14 ёшгача бўлган қизлар ОПВга қарши эмланади. 14 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар тўлов эвазига ушбу вакцина билан эмланиши мумкин. Вакцина 45 ёшгача бўлган аёлларда қўлланилиши мумкин.

Таъкидланишича, бачадон бўйни саратонининг олдини олишда ОПВга қарши эмлаш амалиёти Австралия, Канада, Дания, Ирландия, Швеция, Финляндия, Янги Зеландия, Шотландия, АҚШ каби мамлакатларда узоқ йиллардан бери қўллаб келинади. Шу вақтгача эмлаш ўз самарасини берган.

Шу ўринда, Ўзбекистонда ҳам 2010 йилдан бери 10 минг кишида бу вакцина тажриба тариқасида синаб кўрилди. Натижа ижобий бўлгани учун эмлаш оммавий тарзда йўлга қўйиляпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Одам папиллома вируси қизлар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг