Андижонда қизлар йигит талашиб жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
04 Ноябрь
20493Жорий йил 3 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда ўсмир қизлар жанжали акс этган видео тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йил 2 ноябрь куни соат тахминан 13:00 лар атрофида 16 ёшли Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙда яшовчи Д.Р. синглиси 14 ёшли Р.Х. дугоналари билан уришганини эшитган. Шундан сўнг, у шу маҳалладаги Обод кўчасига борган ва синглисини дугонаси М. билан Р. исмли қизлар уришаётган ҳолатни ўзининг уяли телефонига видеотасвирга олиб, Instagram тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган.
Қайд этилишича, М.М. исмли қиз ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали танишган йигити билан Р.И. исмли қизнинг ижтимоий тармоқ орқали гаплашиб қўйгани сабабли телефонда жанжаллашиб кетган. Шунга кўра, улар кўришиб гаплашиб олмоқчи бўлган ва ўзлари билан бирга синфдошларини етаклаб борган. Оқибатда қизлар ўртасидаги жанжал урушга айланиб кетган.
“Юқоридаги ҳолат бўйича барча гумонланувчилар аниқланиб, Хўжаобод тумани ИИБ Навбатчилик қисми “Е-material” базасидан рўйхатдан ўтказилиб, Хўжаобод тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ўқувчи қиз қурилиш объектида миш-миш сабаб бошқа қизлар томонидан “самосуд” қилинган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь