8 ҳудудда коронавирусга чалинганлар кўпайди

Жамият 3428
image

Бугун, 6 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119 нафарга ошиб 59 197 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    60 нафари Тошкент шаҳрида,
•    15 нафари Жиззах вилоятида, 
•    13 нафари Андижон вилоятида, 
•    10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
•    6 нафари Сурхондарё вилоятида, 
•    5 нафардан Қашқадарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида аниқланган. 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 55 751 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 2 959 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3.1
t
×