8 ҳудудда 100 дан ортиқ одам коронавирусга чалинди
Жамият
−
09 Октябрь 2020
3743Бугун, 9 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 нафарга ошиб, 60 233 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 54 нафари Тошкент шаҳрида,
• 15 нафари Жиззах вилоятида,
• 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 10 нафари Фарғона вилоятида,
• 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 5 нафари Наманган вилоятида,
• 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 2 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 56 976 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 760 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси