76 ёшли аёл эрини това билан уриб ўлдирди
Олам
−
24 Март 2023
1675976 ёшли россиялик аёл ўзидан бир ёш кичик эрини бошига това билан уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.
Қайд этилишича, эркак турмуш ўртоғини мунтазам равишда масхара қилиб, уриб келган. Уларнинг уйидаги қичқириқни қўшнилар эшитиб, полицияга қўнғироқ қилган.
Воқеа жойига етиб келган полиция кекса эркакнинг жасадини топган. Маълумотларга кўра, аёл эрини това билан уриб ўлдирган. Това ашёвий далил сифатида терговчилар томонидан олиб қўйилган.
Ушбу воқеадан кейин аёл касал бўлиб қолган ва шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023