76-ўлим. Тошкентлик 48 ёшли бемор коронавируснинг навбатдаги қурбони бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу бугунги биринчи, эпидемия бошидан бери 76-ўлим. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Юнусобод туманида яшаган 48 ёшли фуқаро Т.Ё. (эркак) тана ҳароратининг кўтарилиши сабабли намуна топширган. Жорий йил 29 июнь куни унда COVID-19 аниқланган ва йўтал, ҳансираш белгилари кучайганлиги сабабли Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга миокард инфаркти, "COVID-19" инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўнг ўпка спонтан пневмоторакси, нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.  

Текширувлар беморда аввалдан бронхиал астма касаллиги мавжуд бўлганини кўрсатган. Мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Сўнгги кунларда шифокорлар томонидан стандартлар асосида амалга оширилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг