7 яшар боланинг ўлимига сабаб бўлган мактаб муаммоси қачон ҳал бўлиши айтилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани А-378 “Самарқанд—Ғузор” йўлидан Самарқанд томон ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси пиёдалар йўлакчаси орқали йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган ва 7 ёшли бола ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Бола ўз қишлоғида мактаб бўлмагани учун бошқа ҳудуддаги таълим муассасасига борган ва хавфли йўлдан юрган.

Халқ таълими вазирлиги боланинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди. Унга кўра, Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев ушбу ҳудудда бўлиб ҳолатни ўрганган.

Маълум бўлишича, бола мазкур мактабга тайёрлов гуруҳига қатнаётганда пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲда ҳалок бўлган. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ажратилган қўшимча маблағ ҳисобига мазкур ҳудудда 99-мактаб филиали ўрнига 176 ўринли тўлақонли мактаб янги ўқув йилигача қурилиши режага киритилган ва бу ҳақда ҳудуд аҳолиси хабардор бўлган. Айни дамда мактабнинг лойиҳа-смeта ҳужжатлари тайёр ва мактаб қурилиши бўйича тендерга қўйилган.

Янги мактаб қурилиши натижасида “Истиқлол” маҳалласининг болалари йўлни кесиб ўтмасдан ўзининг ҳудудидаги мактабга қатнаш имкони бўлади ва ушбу мактаб филиалига тўлақонли мактаб мақоми берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ХТВ

Баҳолаганлар

812

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг