Қашқадарёда аёллар 7 ёшли боланинг ўлими сабаб катта йўлни тўсиб қўйди
Жамият
−
27 Апрель 2021
13356Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида бир гуруҳ аёллар Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи Қарши-Самарқанд автомобиль йўлини тўсиб қўйгани акс этган фотолар тарқалди. вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 апрель куни Чироқчи тумани “Қумдарё” МФЙ Оқтўнли қишлоғида яшовчи бир гуруҳ аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга қатнаб ўқиш учун қийналаётгани, фарзандларини Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун Қарши-Самарқанд автомобиль йўлидан кесиб ўтишлари хавфли экани боис, "Хўжаобод" МФЙ Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи ушбу йўлни тўсиб, автомобиллар ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Натижада А-378 автомобил йўлида қисқа муддатга автомобиллар ҳаракатланиши тўхтаган.
Қайд этилишича, бунга жорий йил 21 апрель куни ISUZU русумли юк автомобили А-378 “Самарқанд-Ғузор” йўлидан Самарқанд вилояти томонга ҳаракатланиб келиб, пиёдалар йўлакчасидан кесиб ўтаётган, вояга етмаган, Чироқчи тумани “Хўжаобод” МФЙда яшовчи, Чироқчи тумани ХТБга қарашли 140-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Д.Э.ни уриб юборгани оқибатида ўқувчининг оғир тан жароҳати олиб, Чироқчи тумани “Кўкдала” шифохонасида вафот этгани сабаб бўлган. Фуқаролар қишлоқ ҳудудидан мактаб қуриб беришни сўраган.
Мазкур юз берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Чироқчи тумани Дарча қишлоғида яшовчи ISUZU русумли юк автомобили ҳайдовчиси Б.Э.га нисбатан 21 апрелда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳолат бўйича Чироқчи тумани мутасадди раҳбарлари фуқаролар билан учрашиб, “Қумдарё” МФЙ ҳудудида қурилаётган мактабнинг қурилишини тезлаштириш ва жорий йилнинг 1-сентябр кунига қадар янги мактаб қуриб топширилиши бўйича керакли чора-тадбирлар белгиланган.
LiveБарчаси