7 та ҳудудда тест синовлари муддатидан олдин якунланди

Жамият 6302
image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 август куни 2021-2022-ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бошланган эди.

Кеча, 13 август куни Aндижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида тест синовлари якунланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

Маълумот учун, Республика бўйича тест синовлари 16 август куни якунланади ва тана ҳарорати юқори бўлган ҳамда коронавирусга чалинган абитуриентлар учун 14 кун ичида қайта тест синовлари ташкил этилади.

Улар учун тест синовини ташкил этиш тартиби ва схемаси билан қуйидаги расмда танишишингиз мумкин

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 200
Рейтинг: 3
Теглар
t
×