65 давлат фуқаролари Озарбайжон орқали Эрондан чиқиб кетди
Олам
−
14:07 706 3 дақиқа
АҚШ ва Исроилнинг ҳужуми фонида Озарбайжан чегараси орқали Эрондан жами 65 мамлакатнинг 1 761 фуқароси эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Report” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йил 28 февраль соат 08:00 дан 7 март соат 10:00 гача чегара орқали ўтган фуқароларнинг давлатлар бўйича статистикаси:
- Озарбайжон – 297;
- Хитой – 487;
- Россия – 282;
- Тожикистон –173;
- Покистон – 118;
- Уммон: 57;
- Италия – 44;
- Индонезия –32;
- Испания – 20;
- Саудия Арабистони – 18;
- Эрон – 21;
- Франция – 16;
- Грузия – 13;
- Болгария ва Конго – 10 нафардан;
- Бразилия ва Буюк Британия – 8 нафардан;
- Беларусь ва Ўзбекистон – 7 нафардан;
- БАА, Словакия ва Канада – 6 нафардан фуқаро эвакуация қилинган.
Шунингдек, Сербия, Нигерия, Қозоғистон, Афғонистон ва Чехиянинг 5 нафардан фуқароси, Баҳрайн, Иордания, Швейцария, Шри-Ланка, Япония, Украина, Туркия, Венгрия, Бельгия ва Кувайтнинг 4 нафардан фуқароси Эрон чегараси орқали ўтган.
Қўшимча равишда, Қатар, Бангладеш, Мексика, Филиппин, Финландия, Руминия ва Хорватиянинг 3 нафардан, Непал, Ливан, Қирғизистон, Яман, Судан, Ҳиндистон ва Кипр 2 нафардан ҳамда Польша, Австралия, Тунис, Аргентина, Босния ва Герцеговина, Латвия, Миср, Мьянма, Малдив ороллари, Куба, Жанубий Африка, Швеция, Германия ва Ватиканнинг 1 нафардан фуқаролари эвакуация қилинган.
Эроннинг Озарбайжонга ҳужуми
Жорий йилнинг 5 март куни Эрон ракетаси Озарбайжоннинг Нахичевон Мухтор Республикаси ҳудудидаги аэропортга қулаб тушди.
Нахичевон Озарбайжоннинг Эрон, Туркия ва Арманистон билан чегарадош эксклави бўлиб, Жанубий Кавказда стратегик жиҳатдан муҳим ҳудуд ҳисобланади. Агар бу ҳодиса тасдиқланса, минтақавий хавфсизлик ва сиёсий вазиятга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Мазкур воқеадан сўнг, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди. Унда битта дрон Нахичевон халқаро аэропортининг терминал биносига зарба берган, яна бошқа бир дрон эса Шакаробод қишлоғидаги мактаб биноси яқинига тушган. Ҳудуддаги мактаб ўқувчилар ва ўқитувчилари эса эвакуация қилинган.
Мазкур воқеадан сўнг Эрон Ислом Республикасининг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мужтабо Демирчилу Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган, у ерда Эрон томонига кескин норозилик билдирилган ва тегишли норозилик нотаси топширилган.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Эроннинг Нахичевон Мухтор Республикасидаги аэропортга қилган ҳужуми жавобсиз қолмаслигини билдирган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, ҳужумдан жиддий хавотир билдирган.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Эроннинг Нахичевонга қилган ҳужумини террористик деб атади ва бунинг учун узр сўраши кераклигини айтган. Шунингдек, у Эроннинг Нахечивонга қилган ҳужумуни “нонкўрлик” сифатида баҳолаб, бу тажовузга “темир мушт” билан жавоб қайтаришини билдирди.
Live
Барчаси