63 йил бирга яшаган жуфтлик бир кунда коронавирус туфайли вафот этди

Олам 5864
image

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Италияда 63 йил бирга умр кечирган эр-хотин коронавирус касаллиги асоратлари оқибатида бир кунда вафот этди. Бу ҳақда "l'Eco di Bergamo" хабар берган. 

Маълумотларга кўра, Винченцо ва Ольга Молино 18 ёшга тўлганларида танишишган. 

Молиноларнинг олти набирасидан бирининг айтишича, эр-хотин жорий йилнинг сентябрь ойида тўйларининг 63 йиллигини нишонлашган. 

Бири 82, иккинчиси 83 ёшда бўлган пенсионерлар 10 кунга яқин касал бўлиб ётишган. 

Қайд этилишича, жуфтлик шифохонада алоҳида палаталарда даволанган. 

Нашрга кўра, Ольга унинг ёнига эрининг костюмини қўйиб қўйишларини, шу орқали у эрини ҳис қилиб туришини ҳам сўраган. 15 ноябрь куни эса улар бир соатлик фарқ билан оламдан ўтишган. 

Маълумот учун, Италияда коронавирусга чалинганлар 1 миллиондан ошган. 46 мингдан кўп бемор вирус қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 213
Рейтинг: 3
t
×