+63. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 3700 нафарга етди

Local

image

Тошкент шаҳрида 63 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 12 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 63 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2016 йил туғилган.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 48 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 46 нафар, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан.

Шунингдек, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 38 ёшда, кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Сурхондарё вилоятидан 2 нафар, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятидан 1 нафардан

Маълумот учун, эндиликда Тошкент шаҳридан коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1733 нафарга етди. Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3700 нафарга етди.


Rate Count

91

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic