6 туманда ер ажратишнинг янги механизми жорий қилинади

Жамият 4426
image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорда “табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш тизимини такомиллаштириш” назарда тутулиган.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида, Фарғона вилоятининг Фарғона ва Олтиариқ туманларида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Нишон туманларида:

•    жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун шаффоф ва очиқ танлов ўтказиш орқали ажратиш механизми жорий этилади;

•    жисмоний ва юридик шахсларга кейинчалик танловга қўйиш бўйича ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини тақдим этган ҳолда махсус геопортал орқали ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ҳуқуқи берилади;

•    қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳуқуқининг бозор қийматини баҳолаш ҳамда улардан солиққа тортишда фойдаланиш механизми жорий этилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3.1
t
×