6 ойда ортиқча 5,7 млрд сўм пенсия ва нафақа бериб юборилгани аниқланди

Олам

image

Ўтган ярим йилда Пенсия жамғармаси тизимида 3 292 ҳолатда 5 млрд 718,3 млн сўмлик молиявий хатоликлар ва ортиқча пенсия тўловлари аниқланди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Ички аудит ва молиявий назорат бўлими бошлиғи Дилшод Мирсаидов маълум қилди.

Хатоликлар қуйидаги йўналишларда аниқланган:

•    “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларни хато шаклланиши натижасида 2 194 ҳолатда 3 млрд 510,3 млн сўм;

•    Давлат пенсия ва нафақаларининг нотўғри тайинланиши ва ҳисобланиши натижасида 913 ҳолатда 2 млрд 179,7 млн.сўм;

•    Ҳудудларда бухгалтерия ҳисобини юритишда смета-штат ва бюджет интизомининг бузилиши натижасида 185 ҳолатда 28,2 млн сўм.

Ушбу аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг барчаси ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни мухофаза қилиш идораларига топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

нафақа пенсия

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг