6 нафар бемор ўта оғир аҳволда – ССВ

Жамият 4774
image

Бугун, 28 июнь куни Ўзбекистонда 266 ҳолатда касаллик қайд этилди. Айни пайтда шифохонада даволанаётган бемоларнинг 6 нафари ўта оғир аҳволда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шундан 247 нафари Карантин муассасаларида, 16 нафари аҳоли орасида аниқланган. Жумладан:

•    6 нафар Андижон вилоятида;

•    4 нафари Самарқанд вилоятида; 

•    2 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида;

•    1 нафардан Тошкент вилояти ҳамда Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Кун давомида 89 нафар бемор соғайди. Улар Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7948 нафар бемордан 5329 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2597 нафар бемордан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 40 120 нафар, стационар карантинда эса 23 432 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 125
Рейтинг: 3
t
×