6 мактабга авиаёнилғи тўкилиши оқибатида 60 киши жабрланди (видео)

Олам

image

Кеча, 14 январь куни АҚШда самолёт Лос-Анжелес яқинидаги бир нечта мактаб устига авиаёнилғи тўкиб юборди. Натижада 60 киши жабрланди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Лос-Анжелес ўт ўчириш хизмати вакили Шон Фергюсоннинг таъкидлашича, воқеа тушликдан кейин юз берган. Умумий ҳисобда 6 мактабга авиаёнилғи тўкилган. Улардан 5 таси бошланғич, яна биттаси юқори синфлар ўқийдиган мактаб бўлган.

Маълум қилинишича, авиаёнилғи тўкилиши Delta Air Lines авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-200 самолётининг фавқулодда қўнишидан олдин юз берган. Шанхайга учаётган самолёт двигатели билан юз берган муаммо сабабли ортга қайтишга мажбур бўлган. Бундай вазиятларда самолёт қаттиқ қўниш вақтида ёниб кетмаслиги учун сарфланмаган авиаёнилғидан халос бўлишга ҳаракат қилинади.

Хабарда айтилишича, мактаблар ўқувчилари ва ходимлари устига ёнилғи тушган ёки улар унинг буғлари билан нафас олган бўлишлари мумкин. Воқеа жойига 70 нафар ўт ўчирувчи ва тез ёрдам ходимлари етиб келган. Шифокорлар тери қичишиши ёки нафас олишдаги муаммолардан шикоят қилганларга ёрдам кўрсатганлар.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ мактаб авиаёнилғи

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг