Бугун, 4 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 95 нафарга ортиб, 42 998 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 65 нафари Тошкент шаҳрида,
• 11 нафари Тошкент вилоятида,
• 8 нафари Жиззах вилоятида,
• 6 нафари Андижон вилоятида,
• 4 нафари Навоий вилоятида
• 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 52 ёшли Т.Х. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 42 ёшли Б.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.