58 йилда илк бор. Суриянинг муваққат президенти АҚШга борди
Олам
−
22 Сентябрь 4066 1 дақиқа
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этиш учун Вашингтонга келди. Сурия телевидениеси маълумотларига кўра, бу Сурия президентининг 1967 йилдан бери АҚШга илк расмий ташрифидир.
Телеканал маълумотларига кўра, аш-Шарага тўрт нафар вазир ҳамроҳлик қилмоқда. Ташриф Сурия ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатларни тиклаш, жумладан, Вашингтонда Сурия элчихонасини расмий очиш масаласини муҳокама қилиш имкониятини бериши кутилмоқда.
24 сентябрь куни аш-Шара БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайди. "CBS News" телеканали Оқ уй мухбири Женнифер Жейкобснинг хабар беришича, сессия доирасида АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Сурия раҳбари ўртасидаги учрашув бўйича режалар ишлаб чиқилмоқда.
14 май куни Трамп Ар-Риёдда аш-Шара билан музокаралар ўтказди. Америка раҳбари Вашингтон Дамашққа ўнлаб йиллар давомида жорий этилган санкцияларни бекор қилишни бошлашини маълум қилди. 1 июль куни у Сурияга қарши бир томонлама санкциялар режимини бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Асад Сурияни 20 йилдан ортиқ бошқарди. 2024 йил декабрида унинг режими ағдарилди, собиқ президент эса Россияга қочиб ўтди. Кремль расмий равишда унга “гуманитар мақсадда” сиёсий бошпана берганини тасдиқлади.
Live
Барчаси