+554. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 92 фоизга етди

Жамият

−

image

Бугун, 27 август куни айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 554 нафар бемор соғайди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 397 нафар, Тошкент вилоятида 126 нафар, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 7 нафардан, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 5 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилоятида 2 нафардан бемор тузалди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 37 116 (+554) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 92 фоизга етди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг