55 та туманда боғ ва токзорлар хатловдан ўтказилади
Жамият
−
13 Декабрь 2019
5991Ўзбекистон Республикаси Президенти “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига қуйидаги вазифалар юкланди:
- бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманнинг барчасидаги мавжуд боғ ва токзорларни тўлиқ хатловдан ўтказиш;
- ўтказилган хатлов натижаларига кўра, самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш юзасидан ҳар бир туман кесимида манзилли рўйхатларни шакллантириш ва тасдиқлаш, бунда 2020 йил давомида яроқсиз боғ ва токзорларни, 2021-2025 йилларда эса кам ҳосилли, эскирган ва самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш назарда тутилади;
- янги боғ ва токзорларни барпо этишда улар олдиндан аниқ мева-сабзавот кластерига ёки қишлоқ хўжалиги бирлашмасига бириктирилиши, иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини назарда тутган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан бўшаган майдонлар, шунингдек, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ерларда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида, шу жумладан, тижорат банклари ва лизинг компаниялари орқали бериш, кейинчалик улар негизида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва мева-сабзавот кластерлари тузиш ишларини ташкил қилиши ҳам белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь