Навоийда 2 кластер асоссиз даромад олгани аниқланди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида жойлашган иккита кластерда техник чигит маҳсулотини савдога қўйиш жадвалларига мувофиқ биржа савдоларига қўймаслик оқибатида олдинги биржа савдоларида шаклланган маҳсулотнинг ўртача сотилиш нархи ўртасидаги тафовут келиб чиққани ва биржа савдоларига сотиш жадвалларида назарда тутилган ҳажмларда сотувга қўймагани оқибатида асоссиз даромад олгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятдаги “Худойшукур бобо кластер” МЧЖ томонидан 2024 йил март-июль ойларида пахта ҳосилидан олинган техник чигит маҳсулотининг савдога қўйиш жадвалларига мувофиқ биржа савдоларига қўймаслик натижасида 4 та ҳолатда олдинги биржа савдоларида шаклланган маҳсулотнинг ўртача сотилиш нархи ўртасидаги тафовут келиб чиқиб, асоссиз даромад олганлик ҳолати аниқланган.

Шунингдек, “Навбаҳор текстиль” МЧЖ 2023 йилнинг октябрь ва 2024 йил август ойларида ҳам 4 та ҳолатда техник чигит маҳсулотини биржа савдоларига сотиш жадвалларида назарда тутилган ҳажмларда сотувга қўймагани ортидан асоссиз даромад олган.

Ҳолатлар юзасидан Махсус комиссия томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан кластер корхоналарига нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилиб, тегишли чоралар кўрилган.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг мувофиқ монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб борилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида инсофсиз рақобат содир этган корхоналарга молиявий жарима қўлланилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий вилояти кластер даромад “Худошукур бобо кластер” МЧЖ “Навбаҳор текстиль” МЧЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made