520 минг доллар пора олганликда айбланган депутат ҳибсга олинди

Олам 6319
image

Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Вадим Белоусов пора олишда айбланиб, қўлга олинди. Вадим Белоусов уч миллиард рубль пора олганликда гумон қилиняпти. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Маълумотларга кўра, яқин вақтда Екатеринбургнинг Ленин суди депутатнинг қамоққа олиниши бўйича расмий талабномани кўриб чиқади. Белоусов ўзига тайинланадиган чорани кутиш учун судга олиб борилган.

Тергов Челябинск вилоятининг собиқ губернатори Михаил Юревич Белоусовнинг шериги деб ҳисоблаяпти. Айни вақтда Михаил Юревич халқаро қидирувга берилган. Амалдорлар “Автобан” холдинги вакилларини ўз ҳимоясига олгани учун улардан 3,4 млрд рубль пора олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 87
Рейтинг: 3.0